Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ИСЛОМИЙ ДАВЛАТНИНГ ДАВОМ ЭТИШИ
Расулуллоҳ с.а.в. вафот этдилар. Саҳобалар давлатга раислик қилишда у зотга халифа бўлиш учун Абу Бакр р.а.га байъат беришга ижмо қилишди. Мусулмонлар то 1342ҳ-1924м йилгача давлатга раис тиклаб келдилар. Уни халифа ёки амирул-мўъминин ёки имом ёки султон деб атар эдилар. Бирор шахс байъатсиз халифа бўлмас эди. Исломий Давлат охирги халифагача, яъни Исломий Давлатнинг тугатилгунигача мана шу йўлдан борди - бирор шахс байъатсиз халифа бўлмади. Байъатни татбиқ қилиш турли шаклларда бўлган: яъни ҳалифага бевосита байъат қилинган; халифа ўз қариндошларидан бўлмаган шахсга аҳд берган; ўз ўғли ёки қариндошларидан бирига аҳд берган; бир неча қариндошларига аҳд берган. Лекин бу аҳднинг ўзи номзодни халифа қилиб қўймаган, балки у халифаликка ўтираётганда байъат олар эди. Давлат раислигига байъатсиз сайланган бирорта ҳам халифа бўлмаган. Байъат олиш ҳам ҳар хил бўлган: Аҳлул-ҳал вал-ақддан; одамлардан; шайхул Исломдан олинган. Баъзан байъат олиш суиистеъмол қилинган. Лекин у ҳам байъат бўлган, халифаликка ҳақдор қилиб қўядиган валиаҳдлик бўлмаган. Ҳар бир халифа ўзига муовинлар тайинлар эди. Баъзи асрларда уларни вазирлар, яъни муовинлар деб ҳам аталган. Халифа волийлар, бош қози, қўшин қўмондонлари, давлат идоралари бошлиқларини тайинлар эди. Ҳокимият шакли барча асрларда мана шундай давом этди. Шунингдек, унинг вазиятига нисбатан бирор нарса ўзгармади. Демак, Исломий Давлат то мустамлакачи кофир Усмоний Давлатни йўқ қилиб, уни майда давлатчаларга бўлиб ташлагунча мавжуд бўлган.
Турли асрларда Исломий Давлатда бир нечта ички ҳодисалар юз берди. Буларнинг юз бериши ғайриисломий турткилардан келиб чиқмаган, балки ўша ҳодисалар содир бўлган пайтдаги мавжуд вазиятни исломий асосда тушунишдан келиб чиққан эди. Мавжуд вазиятни бундай тушунганлар вазиятни ўз тушунчаларига яраша тузатиш учун ҳаракат қилишган. Буларнинг ҳаммаси ҳам мужтаҳид бўлиб, вазиятни мавжуд аҳволдан бошқа усул билан тузатишга уринишган. Бу иккаласи ҳам исломий тушунча ва исломий раъйдир. Шунинг учун ихтилоф фақат халифалик мансаби устида эмас, халифанинг шахси атрофида бўлганини, ҳокимият шаклида эмас, ҳокимият тепасида ким бўлиши хусусида бўлганини кўрамиз. Ихтилоф фуруъ ва тафсилотлардан иборат эди, асосларда бўлган эмас. Мусулмонлардан ҳеч ким Китоб ва Суннат устида ихтилоф қилмаган, балки уларни тушунишда турлича бўлган. Халифа тиклаш борасида ихтилоф қилишмаган, балки ким халифа бўлиши устида тортишишган. Исломни татбиқ этиш ва бутун оламга олиб чиқиш вожиблигида ихтилоф қилишмаган. Барча мусулмонлар мана шу
97-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|